Панкреатит касаллиги кандай даволанади
- Патолигияси тавсифи
- Классификация ва турлари
- Сабаблари
- Аломатлари
- Асоратлари
- Ташхис
- Даволаш
- Профилактика
Ошқозоности бези ошқозоннинг ортқа тарафида жойлашган бўлиб, ўникки бармоқли ичакка уланган. Панкреатит – мазкур орган тўқималарининг яллиғланиш жараёнида юзага келадиган хасталик ҳисобланади.
Патолигияси тавсифи
Ошоқозоности бези икки вазифани бажаради:
- Ўникки бармоқли ичакка тушиб, оқсил ва ёғларни парчалашда фаол иштирок иштирок этувчи ҳазм қилиш ферментларини ишлаб чиқариш;
- Гормонлар секрецияси – қонга қўшиладиган ва глюкоза миқдорини меъёрлаштирувчи инсулин ва глюкагон.
Нимадир сабабли панкретик оқим бузилса, босим ортади ва без ҳужайралари зарарлана бошлайди. Панкреатитнинг ўткир формасида тўқималарнинг “ўзини ўзи ҳазм қилиш” механизми ишга тушади. Сурункали яллиғланиш оқибатида ҳазм қилувчи ферментлар етишмовчилиги юзага келади. Ферментлар ўрнини ошқозоности бези ҳужайраларининг эгаллаши унинг ташқи секретор функциясини бузиш билан бирга, гормонлар ишлаб чиқиш вазифасини ҳам ўзгартириб юборади.
Классификация ва турлари
Панкреатитнинг турли аломатларига кўра бир қанча классификациялари ажратилган.
Халқаро классификацияга кўра касаллик:
- Ўткир панкреатит (код МКБ-10 К85);
- Алкогол асосли сурункали панкреатит (код МКБ-10 К86.0);
- Бошқа сурункали панкреатитлар (код МКБ-10 К86.1)га ажратилади.
Ўткир панкреатит вариантлари:
- Без фаолиятининг тезда бузилиши билан кечувчи шишли;
- Некротик (панкреонекроз) – анча оғир шакли бўлиб, шахсий ферментлари таъсирида орган тўқималарининг емирилиши билан кечади.
Ошқозоности бези яллиғланишининг сурункали турлари:
Mehribon | Сабаблари | Хусусиятлари |
Оҳакланувчан (кальцийлашувчи) | Алкогол истеъмоли | Панкреатик оқим йўлининг сезилар-сезилмас зарарланиши ҳам уларда тиқин ҳосил бўлишига олиб келиши мумкин ва оқибатда оҳакланиш жараёни бошланади. |
Обструктив | Ўт-тош касалликлари, чандиқли деформация | Йирик оқим йўли эзилганида вужудга келади; ҳужайралар ички босим кўтарилиши оқибатида иккиламчи зарарланади. |
Паренхиматоз-фиброзли | Аутоиммун жараён, қайталанувчан яллиғланиш | Камроқ учрайди, без ҳужайраларининг зарарланиши билан кечади. |
Сурункали панкреатит аломатларсиз кечиши мумкин, бироқ қайталаниш ва зўрайиш билан ўтади. Қайталаниш маҳали бемор шикоят қилмаслиги ҳам мумкин. Сурункали яллиғланиш жараёни касаллик аломатларининг юзага чиқиши билан рўй беради.
Сабаблари
Касаллик қуйидаги омиллар оқибатида юзага чиқади:
- Панкреатитнинг 60 фоиз сабаби – алкогол истеъмоли; бироқ касаллик 5-7 фоиз ичувчи кишиларда ривожланади ва бунга асосий сабаб, ирсий мойиллик ҳисобланади;
- Ўт-тош касалликлари, ўт димланиши билан кечувчи сурункали холецистит ва бошқалар;
- 12 бармоқли ичакнинг чандиқли деформацияси, бездаги Фатеров ўсмаси, яъни панкреатик суюқликнинг ичакларга чиқишидаги механик тўсиқ;
- муковисцидоз – безлар фаоллиги секретор фаоллигининг генетик хасталиги, нафас йўлларининг зарарланиши билан кечади;
- липид алмашинувининг бузилиши, ўткир яллиғланишнинг қайталанувчи эпизодлари билан кечувчи;
- аутоиммун касалликлар (ошқозоности безининг бирламчи зарарланиши, Шегрен синдроми, бирламчи билиар цирроз, склерозли холангит);
- баъзи дорилар – азатиоприн, фуросемид, тетрациклинлар, экстроген препаратлар, преднизолон, метронидазол ва бошқалар.
Болаларда панкреатит ўт чиқариш йўллари ва ошқозоности бези патологиясига боғлиқ. Бу туғма ёки орттитилган (описторхоз) бўлиши мумкин. Аксарият ҳолларда болаларда бу касалликка қоринга берилган оғир зарба сабаб бўлади. Шунингдек, турли инфекциялар — герпес, мононуклеоз, паротит, сальмонеллёз кабилар ҳам сабаб бўлади.
Аломатлари
Панкреатитнинг асосий белгиси – қорин соҳасининг юқори бўлмасида турли муддатли оғриқ. Оғриқ тўсатдан ёки секин-аста бошланиши мумкин. Одатда оғриқ алкогол истеъмоли ёки таом ейилганидан сал ўтмай бошланади.
Ошқозоности безининг ўткир яллиғланиши белгилари:
- Қорин соҳаси юқори бўлмасида тўсатдан пайдо бўлиб, бел, кураклар ўртасига қадар ўтиб турадиган оғриқ;
- Қаттиқ кўнгил айниши ва қайт қилиш;
- Овқатдан сўнг оғриқнинг кучайиши;
- Пайпаслаб кўрилганда қорин соҳасидаги юқори сезувчанлик;
- Қалтираш, ваража, умумий ҳолатнинг ёмонлашуви, дармонсизлик.
Сурункали панкреатит аломатлари:
- Қори соҳаси юқори бўлмасида ўхтин-ўхтин пайдо бўладиган оғриқ, оғриқ овқат қабул қилинганидан 2-6 соат ўтиб кучаяди; алкогол ичилганидан кейин оғриқ 2-3 кун ўтиб кучайиши мумкин;
- Тана вазнининг доимий пасайиб бориши, оғриқ қўрқуви туфайли бемор камроқ овқат ея бошлайди, кейин эса озуқа моддаларининг ёмон ҳазм қилиниши бунга сабаб бўлади;
- Ахлат ёғли кўринишда, ёқимсиз ҳидли, ҳазм бўлмаган оқсил ва ёғлар аралашмали бўлади.
Ошқозоности безининг 80 фоизи зарарланганидан кейин эса иккиламчи қант касаллиги ривожланади.
Асоратлари
Панкреатит қуйидаги асоратлар билан кечади:
- Ўнг бел соҳасида оғриқ пайдо бўлиши билан ўт димланиши, кўнгил айниши, оғизда ачқимтир таъм, ўт пуфагида тошлар пайдо бўлиши;
- Инфекцион касалликлар – ўт йўлларининг йирингли яллиғланиши, перитонит, сепсис;
- Ошқозоности безида йирик чандиқлар;
- Қизилўнгач зарарланиши оқибатида қон кетиши, ошқозон ёки 12 бармоқли ичак яраси;
- Жигар ва талоқ веналарида тромбоз;
- плеврит – ўпка атрофида сув йиғилиши, асцит – қорин бўшлиғининг осилиши;
- 12 бармоқли ичак ўтиш йўлининг сиқилиши ёки ўтказувчанлигининг ёмонлашуви;
- Гипогликемик криз – глюкагон етишмовчилиги оқибатида қаттиқ дармонсизлик, мушаклар титраши, юракнинг тез уриб қолиши, ҳушни йўқотиш;
- Ошоқозоности бези саратони.
Ташхис
«Панкреатит» ташхисида шикоятлар таҳлили, касаллик тарихи, шифокор кўригидан ташқари мутахассис лаборатор ва инструментал ташхис усулларидан фойдаланади.
Таҳлиллар
Ошқозоности безининг оғир яллиғланишида қон таҳлилида носпецифик ўзгаришлар кузатилади: лейкоцитлар сонининг ортиши, эритроцитлар тиниш тезлиги (русча — СОЭ) кўтарилиши. Мазкур ҳолатлар касалликнинг ўткир шакллари ва беморларнинг учдан бир қисмида касаллик зўрайганда қайд этилади. Бошқа беморлар қон таҳлилида бундай ўзгаришлар кузатилмайди.
Касаликнинг бош биокимёвий аломати – крахмални парчалашда асосий роль ўйновчи ферментларнинг қон ва пешобда кўп миқдорда пайдо бўлишидир. Бу амилаза ферменти; пешоб таҳлилида диастаза деб аталади. Бундан ташқари, бошқа панкреатик ферментлар: липазалар, А2 фосфолипазлари, трипсин, эластазалар ҳам қайд этилади.
Панкреатитнинг қўшимча биокимёвий аломатлари:
- билирубин ва трансаминаз миқдорининг ортиши;
- фибриноген миқдорининг ўсиши – қон ивишнинг кучайиш аломати;
- глюкоза ва мочевина (сийдик кислотаси) концентрациясининг ортиши.
Ферментларнинг қонда ортиши касалликнинг ўткир ва патологиянинг сурункали шаклларида кузатилади. Кўпгина беморларнинг таҳлиллари меъёридан ошмайди. Шунинг учун, касалик ташхисида, айниқса, сурункали шаклида инструментал тадқиқотлар кўпроқ самара беради.
Ташқи секретор етишмовчилик, яъни ҳазм қилиш ферментлари тақчиллигини аниқлаш учун қўшимча копрограмма – ахлат таҳлили қўлланади. Ахлатда мушак тўқималари, нейтрал ёғлар, крахмал донлари учрайди.
Инструментал усуллар
Панкреатитнинг ўткир шаклини аниқлашда компьютер ёки магнито-резонанс томография муҳим роль ўйнайди. Улар без ҳужайралари зарарланиши, тўқималардаги шишни аниқлаш имконини беради. Ташхис лапароскопия усулида тасдиқланади.
Ошқозоности безининг сурункали яллиғланишини ташхислаш усуллари:
- рентгенография: панкреатит чиқиш йўлларида кальцийнинг кичик заррачалари тўпланганини аниқлайди;
- УТТ (ультратовуш тадқиқоти): 70 фоиз беморларда тўқималар дағаллашуви, нотекислик, ўлчамининг ўзгариши, чиқиш йўллари деформацияси кузатилади;
- компьютер томографияси: касалликнинг сохта ўсма ва киста шаклларида ҳамда зарарли ўсмаларни аниқлашда ёрдам беради;
- МРТ: ошқозоности бези фибрози, яъни уловчи тўқималар билан диффуз бирлашиб кетиш ҳолатини аниқлашда асқотади;
- магнито-резонанс холангиопанкреатография: нурланиш нагрузкасининг ноинвазив усули бўлиб, умумий ўт ва панкреатит чиқиш йўлларининг аниқ тасвирини аниқлаш ва ўз навбатида конкрементлар (тошлар) ва тўсиқлар ривожланиш жараёнини аниқлаш имконини беради;
- ЭРХПГ (эндоскопик ретроград холангиопанкреатография) – 12 бармоқли ичак орқали ошқозоности бези чиқиш йўлларига эндоскоп ва ингичка катетер киритиш; касалликнинг оғир шакллари ва саратон эҳтимолида қўлланади;
- Эндоскопик ультрасонография – УТТнинг эндоскопия билан мажмуавий қўллаш замонавий усули бўлиб, майда тошлар ва ўсмаларни аниқлашда қўлланади;
- ЭФГДС – қўшимча рефлюкс-эзофагита, яралар, дуоденитни аниқлаш учун қизилўнгач ва 12 бармоқли ичакнинг эндоскопик тадқиқоти;
- ангиография – орган томирларига махсус суюқлик юбориш орқали тадқиқ қилиш, одатда талоқ катталашганда портал гипертензияни аниқлаштириш учун қўлланади.
Даволаш
Ошқозоности бези турли сабабларга кўра пайдо бўлади ва турли усуллар билан даволашни талаб этади. Панкреатитнинг ҳар бир ҳолатида даволаш усуслини белгилаш учун албатта гастроэнтеролог кўригидан ўтиш ва унинг маслаҳатини олиш талаб этилади.
Парҳез
Панкреатитга йўлиққан ҳар бир беморга даволавчи овқатланиш тартиби белгиланади.
Касаллик зўрайган маҳал 1-2 кунга овқатдан тийилиш тавсия қилинади, кейин эса секин-аста ширин чой, қоқнон, суюқ бўтқалар, қуюқроқ шўрва, омлет ейиш мумкин.
Касаллик қайталаниш маҳали эса ёғ ва углеводлар сақловчи таомлардан воз кечиш лозим. Тобланган ёки буғланган таомлар маъқул. Кунига кам-камдан 6 маҳал ва таомни илиқ ҳолатда танаввул қилиш керак.
Фойдали маҳсулотлар:
- Ёғсиз гўшт, парранда ва балиқ гўштлари;
- Сули ёрмаси;
- Oмлет;
- Cоя маҳсулотлари;
- Kартошка.
Панкреатитда мумкин бўлмаган маҳсулот ва таомлар:
- Қоринни дамловчилар (қора нон, дуккаклилар, узум);
- Дағал клетчаткали маҳсулотлар (хом сабзавотлар ва мевалар, қаттиқ донли бўтқалар);
- Ҳазм қилувчи ферментларни рағбатлантирувчилар (ёғли шўрва ва қовурмалар, зираворлар, дудлама ва шўр маҳсулотлар).
Ўткир панкреатитни даволаш
Касалликнинг ўткир шаклида касалхонага ётиш тавсия этилади. Кўпгина ҳолларда даволаш жонлантириш бўлимида ўтказилади. Бу ерда интенсив инфузион терапия (интоксикацияни бартараф этиш томир орқали эритмалар юбориш) ва оғриқсизлантириш. Даволаш бир неча кун давом этади.
Хасталикнинг некротик шаклида ўлган тўқималарни олиб ташлаш учун жарроҳлик амалиёти қўлланади. Оғриққа ўт тошлари сабаб бўлган бўлса, жарроҳ ўт пуфагини олиб ташлайди. Натижада ошқозоности безининг яллиғланиш жараёни тўхтайди.
Сурункали панкреатитни даволаш
Терапияда безнинг ферментатив функциясини бажарувчи препаратлар қўлланади. Микразим – панкреатин сақловчи замонавий дори воситаси бўлиб, етишмаётган ферментлар – липаза, амилаза, протеаза ўрнини босади. Дори воситаси микрозаррачалари ошқозоннинг ҳазм қилувчи моддаларидан ҳимоялангани сабабли, тезда 12 бармоқли ичакка ўтиб кетади. Ацйтиш керакки, фермент терапияси узоқ давом этадиган муолажа бўлиб, организм озуқа моддаларини меъёрида ҳазм қилишга ёрдам беради. Даволаниш билан бирга бемор парҳезга амал қилиб, алкоголдан воз кечиши талаб этилади.
Панкреатит зўрайган маҳал ошқозоности бези фаолиятини бостирувчи воситалар берилади.
Касалликка безнинг оқим йўли зарарланишлари сабаб бўлса, уларни бартараф этиш учун жарроҳлиқ амалиёти қўлланиши мумкин.
Сурункали панкреатитда жарроҳлик амалиёти тавсия этиладиган ҳолатлар:
- Доимий, ҳеч бир усул ёрдам бермаётган оғриқлар;
- Сохта шиш (киста) ёки ўт йўлидаги эндоскопик усулда ёрдам бериб бўлмайдиган тўсиқлар;
- Ошқозоности бези саратони эҳтимоли;
- Доимий қайт қилиш, мунтазам вазн тушиши.
Профилактика
Катталарда панкреатитда асосий профилактика – спиртли ичимликлар истеъмолини чеклаш. Болаларда эса тўғри овқатланиш, тезпишар таомлардан воз кечиш, шунингдек, турли травмалардан ҳимоялаш.
Иккиламчи, яъни қайталанишлар, зўрайиш ва асоратлар профилактикаси:
- Спиртли ичимликлардан воз кечиш;
- холецистит, ўт-тош касалликларини даволаш;
- фермент препаратларини доимий қабул қилиш ва парҳезга амал қилиш.
Айтилганларга амал қилиш панкреатитнинг оғир асоратларга олиб келиши эҳтимоли ва ҳаёт сифатига салбий таъсирини камайтиради.
Муҳим: қўллашдан олдин йўриқнома билан танишиб чиқинг ёки даволовчи шифокор мутахассис маслаҳатини олинг
Источник
В группе 4 696 участников
Ошкозон касалликлари – панкреатит белгилари даволаш..
Панкреатит – ошкозон ости безининг яллигланиши окибатида келиб чикадиган жиддий касаллик.
Бунда ошкозон ости бези ишлаб чикараётган, овкат хазмланиши учун зарур булган ферментлар ун икки бармокли ичакка тушмай колади ва
уз-узини емира бошлайди.
Шунингдек, ажралаётган фермент ва захарли моддалар конга тушиб, бошка аъзоларга хам зарар етказиши мумкин.
Шуни хам унутмаслик керакки, ошкозон ости бези кондаги канд моддаси микдори ошиб кетмаслиги учун масъул булган гормон — инсулинни ишлаб чикаради.Панкреатитнинг келиб чикиш сабаблари куп:
Спиртли ичимликлар ичиш;
Захарланиш (айтайлик, дори воситаларидан);
сафро хайдаш тизими касалликлари (ут пуфагида тошлар булиши);
ёг алмашинувининг бузилиши;
ошкозон ости безининг шикастланиши (коринга каттик зарба берилганда);
кон томирлари касалликлари ёки юкумли хасталиклар ривожланиши
совук таомлар истеъмол килиш.
Касаллик хуруж килишига эса ёгли, ковурма овкатлар ейиш, туйиб овкатланиш, грипп, рухий сикилиш ва асабийлашишлар хам сабаб булиши мумкин.
Куз ва киш мавсумларида инсон танаси харорат кутарилиб-тушиши окибатида заифлашади.
Шу сабабли купчилик сурункали касалликлар катори панкреатит хам кайта хуруж килиши мумкин.
АЛОМАТЛАРИ..
Пакреатитнинг уткир ва сурункали тури мавжуд. Уткир панкреатитда ошкозон ости бези сохаси ва киндик атрофида каттик, уткир огрик туради. Шунингдек, бемор бирор нарса танаввул килгач, кайт килиши мумкин.
Тана харорати кутарилади, тери окариб, нафас сикади, корин катталашади.Сурункали панкреатитда огрик вакти-вакти билан, овкатланишдан сунг 30-40 дакика утгач пайдо булади.
Огрик купинча уткир, аччик, шур ва ковурма овкатлар истеъмол килгандан сунг пайдо булади. Беморнинг кунгли айнийди, огзида тахир таъм сезади, куввати камаяди, кайфияти ёмонлашиб, ланжлик сезади.Касаллик кузгалганда огрик кучаяди, айникса, кечкурун бир неча соатгача безовта килиши мумкин.
Купинча панкреатитга чалинган беморларнинг ичи юмшайди, ошкозон, ичакда ел йигилади, огзи курийди.
ХАВФЛИМИ?
Касалликни уз вактида даволамаслик ошкозон ости безига катта зарар етказади. Ошкозон ости бези яхши ишламаслиги натижасида модда алмашинуви хам бузилади. Шу аснода ошкозон ости бези инсон саломатлигида мухим урин тутувчи инсулин гормонини хам ишлаб чикаришини унутмаслигимиз зарур. Ушбу без фаолияти бузилганда эса инсулин кам микдорда ишлаб чикариш функцияси бузилади, натижада кондаги канд моддаси микдори ошади.
Уткир панкреатит билан огриган бемор зудлик билан шифокорга мурожаат этиши ва унинг назорати остида даволаниши шарт.
Тугри, огрик колдирувчи дорилар ёрдамида кучайиб бораётган огрикни йукотиши мумкин, аммо бу вактинчалик холат, холос.
«Кандай даволанай?»
Сурункали панкреатитдан азият чекувчи беморлар ёгли ва ковурилган овкатларни, таркибида кофеин булган махсулотларни истеъмол килишлари мумкин эмас.
Касаллик кузгалган вактда бемор 2-3 кун мобайнида аччик чой, кам газланган минерал сув (илитилган) ва наъматак дамламасидан бошка нарса истеъмол килмаслиги лозим. 4 кундан кейингина кунига 5-6 марта оз-оздан овкатланиш мумкин.
Ширинликлар танаввули хам чекланиши керак.
Ёгсиз гушт, балик, катик, чучук творог, тузсиз пишлок, турли дуккаклилардан пиширилган буткалар ва сабзавотли таомларни танаввул килиш керак.Мевалардан—пустлоги арчилган олма, банан курук мевалар, компот, нордон булмаган шарбатлар ичиш мумкин.
Сурункали панкреатит билан огриган бемор мунтазам пархез килиб, дориларини уз вактида ичиши талаб этилади.
Коки ути илдизи, мойчечак, тиллабош, маврак, арпабодиён, буймадарон, кийик ути, карикиз, ялпиз, далачой, кора зира ва маккажухори попугини дамламаси панкреатитда яхши фойда беради.
Эрмон утидан 1 чой кошигини, бир стакан кайнаган сувда дамланг, 2 соат давомида тиндириб, кун давомида ярим стакандан ичинг.
Сулини ёрмасини (овсянка) кечкурун 1 ош кошигини бир стакан кайнаган сувда ивитиб куйинг ва эрталаб нонуштадан аввал бу сувни ичинг.
ПАНКРЕАТИТДА ТАВСИЯ.
2 дона маккажўхорини ювиб, попукларидан ажратмай, юмшагунча қайнатинг.
Сўнг сабзавот қайнатилган сувни, бир кунда уч марта бир стакандан ичиб юринг, маккажўхорини эса ейишингиз мумкин.
Ошкозон ости бези касалланганда ёки « Панкреатит »да пархез.
Ошкозон ости бези яллигланганда ,яьни Панкреатитда овкатланиш борасида нафсга берилмаслик керак.
Бир карашда мазали,аммо ошкозон-ичак тизимини зуриктирадиган огир таомлар урнини хазми енгил булган махсулотлар билан тулдиришга урганиш зарур.
МУМКИН.
Ошкозон ости бези нонушта,тушликни яхши кабул килса-да,кечки овкатни унча хуш курмайди.
Айникса ,кечки соат 19дан кейин овкат тановул килиш тавсия этилмайди. Таомлардан димлама, егсиз гуштли кайнатма ва бугдойли буткалар фойдали.
Нонни котириб,урвогини киймали дулма,котлет ичига кушиб ,истеьмол килиш мумкин.Сабаби янги епилган нон таркибидаги ачиткилар ошкозон ости бези фаолиятини огирлаштиради.
Сутда пиширилган буткалар:
Гуручли-ошкозон деворини ураб,огрикни камайтиради,организмдан зарарли моддаларни тез чикаради.
Гречихали-юрак ва кон томирларига кувват булади. Бугдой(манний)ермали –ошкозонни зуриктирмаган холда туйдиради.
Сули ёрмали-конда канд микдорини камайтиришга ёрдам беради.
Катик,творог,зардоблар.Мевали мураббо,компот,наъматак ёки кора зиркдан тайерланган дамламалар.
МУМКИН ЭМАС.
1.Ёгли ,ковурилган таомлар(палов,ковурилган товук,кази-карта,ёгли гушт,куй гушти).
2.Ёгли кайнатмалар,утки рва аччик таъмли салатлар,кетчуп ва майонезлар,тузламалар.
3.Колбаса,сосиска,калла-поча махсулотлари.
4.Ёнгок,писта,дуккаклилар(мош,ловия,нухат).
5.Янги пишган нон,ширинликлар.
6.Газли ичимликлар,кахва,кора чой,спиртли ичимликлар.
7.Уткир хидли зираворлар ва кукатлар,нордон таъмли мевалар.8.Сабзавотлардан(турп,редиска,шолгом).
ПАРХЕЗНИ КУТАРОЛМАСАМ НИМА КИЛАЙ?
Хамма касалликларнинг негизида нотугри овкатланиш етади.
»Огрикни енгиш учун «МЕЗИМ» ичсам хаммаси утиб кетади»десангиз адашасиз.
Бу дорилар 1-2 овкат хазм килишда ердам берсада ,дорига урганиш боис жигар фаолиятини ишдан чикариши мумкин..

МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ
Источник